Жефф Безос укаси Марк билан коинотга учади

Амазон асосчиси Жефф ва унинг укаси Марк Blue Origin аэрокосмик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган суборбитал ракета бўлмиш New Shepard нинг биринчи экипажли парвозида қатнашишларини тасдиқлади.

“5 ёшимдан бери мен коинотга саёҳат қилишни орзу қилардим. 20 июль куни у сафарга укам билан бирга отланаман”, – деди Безос ўзининг шахсий Инстаграм саҳифасида.

20 июль куни 1969 йилда Нил Армстронг ва Баз Олдрин Аполлон миссияси билан Ойга қўнганларига 52 йил тўлади.

Очиқ коинотга чиққан биринчи америкалик астронавт Алан Шепард номи билан аталган New Shepard космик кемасида олтита фазогир жойлашадиган капсула мавжуд. Космик парвоз 11 дақиқа давом этиши айтилмоқда.

Blue Origin 2012 йилдан бери ракета ва унинг хавфсизлик тизимларини синовдан ўтказиб келмоқда.

Чипталарнинг аниқ нархи ҳали белгилангани йўқ, аммо кўплаб мутахассисларнинг фикр билдиришларича New Shepard да саёҳат қилиш бир кишига бир неча юз минг долларга тушиши мумкин.