Жефф Безоснинг Ерга қайтишини хоҳлашмаяпти

“Миллиардерлар Ер юзида ёки космосда яшамасликлари керак”, – дейилади Change.org томонидан ташкил қилинган петицияда.

Амазон асосчиси ва бош ижрочи директори Жефф Безос бир ой ичида коинотга қисқа муддатли саёҳатни амалга оширмоқчи. Аммо минглаб имзолар йиғилаётган онлайн петицияда дунёдаги энг бой одамни Ерга қайтаришнинг ўрнига космосда “сузиб” юравериши талаб қилинмоқда.

Дунё бўйлаб 110 мингдан ортиқ киши Change.org платформасида “Жефф Безоснинг Ерга қайтишига йўл қўйманг” номли петицияга имзо чекдилар. Change.org даги петицияда битта ихчам “Миллиардерлар … Ер юзида ёки космосда бўлмаслиги керак, …” жумласининг машҳур бўлиб кетганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Петиция Ric.G номли фойдаланувчи томонидан яратилган ва у бир неча ҳафта олдин “Пролетариат” номидан мурожаат қилган.

Петиция борадасида Амазон ва Безосга мурожаат қилинган, лекин, Амазон дарҳол изоҳ бериш талабларига жавоб бермаган.