Жо Байден G7 саммитида қироллик протоколини бузди

Жо Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан АҚШ президенти сифатида биринчи расмий учрашувини Жанубий Англиянинг Корнуол шаҳридаги G7 саммитида амалга оширди. Бироқ, Америка етакчиси Буюк Британия қироллик протоколини ўзи билмаган ҳолда бузиб қўйди, чунки у учрашувга қироличадан беш дақиқа ўтгач етиб келди. Қироллик баённомаларига кўра, барча меҳмонлар монарх улуғворлигини олқишлаш мақсадида, қиролича келгунига қадар учрашув жойига етиб келишлари белгиланган.

Байден ўзини регламентдан бехабардек тутган бўлсада, Қиролича ҳам бу арзимас хатога унчалик жиддий эътибор бермади. Зиёфат пайтида олинган суратларда инглиз монархи Жо ва Жил Байденлар билан дилдан суҳбатлашаётгани акс этган.

Буюк Британия ҳукумати АҚШ билан трансатлантик алоқаларни қайта тиклашни, Брекситдан сўнг янги эркин савдо шартномаларини тузишни ва карантинсиз саёҳат коридорини йўлга қўйишни мақсад қилгани учун, Букингем саройи Америка раҳбариятига бўлиб ўтган воқеа бўйича ҳеч қандай муносабат билдирмади.