Жонсон G7 ни 2022 йил охиригача бутун дунёда эмлашни тугатишга чақирди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон “Еттилик” гуруҳи раҳбарларини 2022 йил охирига қадар бутун дунёни коронавирусга қарши эмлаш мажбуриятини олишга чақирди.

Гуруҳнинг молия вазирлари шанба куни учрашди. Англия қарийб икки йил ичида гуруҳнинг биринчи юзма-юз саммитига мезбонлик қилмоқда.

Жонсон: “Келаси йил охирига қадар дунёни эмлаш тиббиёт тарихидаги энг катта ютуқ бўлади”, деб таъкидлади. Мен еттилик гуруҳи раҳбарларини ушбу даҳшатли эпидемияни йўқ қилишда биз билан бирга бўлишга чақираман”, деди.

Франция, Германия, АҚШ, Италия, Япония, Европа Иттифоқи ва Канада раҳбарлари Жонсон билан Англиянинг жануби-ғарбий қисмида, Корнуолда бўлиб ўтадиган уч кунлик саммитда иштирок этишади.

Ушбу тадбир АҚШ президенти Жо Байденнинг январь ойида лавозимига киришганидан бери биринчи хорижий сафари бўлади.