Кафега киришда QR-код

Москваликлар 25-июньдан бошлаб пойтахтдаги овқатланиш масканларига киришда талаб қилинадиган рақамли сертификат (QR-код) ларни олишлари мумкиндир. Бу кодни шунингдек mos.ru сайтидан олиш мумкин, деб хабар беради 22-июнь куни Москва ҳокимининг ижтимоий ривожланиш масалалри бўйича ўринбосари Анастасия Ракова.

Бу электрон ҳужжатда фуқаронинг коронавирусдан эмланиб-эмланмаганлиги, охирги ярим йил ичида унга чалиниб-чалинмаганлиги,  охирги 72 соат ичида ПЦР-тест топшириб-топширмаганлиги ҳақидаги барча маълумотлар жамланган бўлади.

Ракованинг айтишича, электрон тиббий картага эга бўлганлар бир зумда бу кодни олишлари мумкиндир. Бундай тиббий картаси бўлмаганлар эса mos.ru сайтидан шахсий кабинет очиб, рақамли сертификатга эга бўлишлари мумкин. Бу хизмат Россиянинг бошқа шаҳарларида яшовчи фуқароларга ҳам тақдим этилади.

Ҳоким ўринбосари 25-июньдан бошлаб овқатланиш масканлари ва турли тадбирларга фақат QR-код билан киришга рухсат берилиши, ҳеч қандай сертификат ва тиббий маълумотномаларнинг ўтмаслигини таъкидлаб ўтди.