Канадада бакалавриат даражаси учун грант

Грант тавсифи:

2021-2022 йиллар учун Канада ҳукумати бакалавриат талабалари учун грант дастурларини очиқ деб эълон қилади. Грантни ютиб олиш учун маҳаллий ҳамда халқаро талабалар, миллатидан қатъи назар, ариза топширишлари мумкин. Ушбу молиявий ёрдам дастури Simon Fraser Университети томонидан тақдим қилинаётган бўлиб, ўқув юртида  таълим бериладиган барча йўналишлар учун қўлланилади.

Ҳужжатларни топшириш муддати: 2021 йил 1 август

Университет грантни ютиб олган талабаларнинг бакалавр даражаси учун биринчи семестридаги барча ҳаражатларини қоплаб беради. Кейинги семестрга ўтишда талабанинг ўртача балл кўрсаткичи (GPA) 2.0 ёки ундан юқори бўлса, грант автоматик тарзда янгиланади.