Канададаги иссиқ ҳаво ўлимга олиб келмоқда

Канадада рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат ва жазирама туфайли одамлар ҳалок бўляпти.

Британия Колумбияси полиция бўлимининг хабар беришича, душанба кунидан бери деярли 70 нафар инсон тўсатдан вафот этган. Уларнинг аксарияти кекса одамлардан иборат.

Полиция ходимларининг сўзларига кўра, минтақани «қайнатиб» юбораётган жазирама бунга сабаб бўлмоқда.

Сешанба куни Британия Колумбияси штатидаги Литтон шаҳрида кетма-кет учинчи кун давомида энг юқори ҳарорат (49,5 C) (121 F) қайд этилди.

Унга қадар Канададаги иссиқлик даражаси ҳеч қачон 45 С даражадан ошмаган эди.

Полиция маълумотларига кўра, иссиқлик Ванкувернинг Бурнаби ва Суррей шаҳарларидаги 69 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Уларнинг аксарияти кекса одамлар ёки соғликларида муаммо бўлган.