Карбонот ангидрид гази концентрацияси рекорд даражада юқори кўрсаткичга етди

Скрипс Океанография Институти ва Миллий Океаник ва Атмосфера Бошқармаси томонидан душанба куни эълон қилинган маълумотларга кўра, Ер атмосферасида карбонат ангидрид концентрацияси май ойида тарихий юқори даражага етган.

Ис газининг йиллик энг юқори кўрсаткичи миллионтага 419 қисмга (PPM) етди. Бу 63 йил давомида қайд этилган энг юқори даража ҳисобланади.

Йиллик карбонат ангидрид концентрациясининг кўрсаткичлари май ойида, яъни шимолий ярим шарда ўсимликлар атмосферадан кўп миқдордаги СО2 газини ютишни бошлаган давр охирида энг юқори даражага кўтарилади. Ушбу тенденция ҳодисани биринчи кашф этган олим Чарлз Девид Килинг номини абадийлаштириш учун Килинг эффекти деб номланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, атмосферага ташланаётган газли чиқиндилар миқдори пандемияга оид чекловлар сусайганидан кейин, одамлар кундалик ҳаётларига қайтгач кўпайиши мумкин.