Конгрессга ҳужум қилганлардан бирига ҳукм ўқилди

Индиана штатининг жанубида яшовчи, Трампнинг тарафдори бўлган 49 ёшли Анна Морган Ллойд 6 январь куни АҚШ Капитолийсига қилинган ҳужумда айбдор деб топилиб, ҳукм ўқилган биринчи айбланувчига айланди.

Морган Ллойд уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу вақт ичида унинг қуролга эгалик қилиши тақиқланади ва доимий равишда гиёҳванд моддалар истеъмолига қарши текширувлардан ўтиб туриши керак. Бундан ташқари, у 120 соатлик жамоат ишларида хизмат қилиши ва 500 доллар миқдорида жарима тўлаши ҳам зарур.

Индианалик аёл Капитолий биносида парад, намойиш ёки пикет уюштириш каби хатти-ҳаракатлари учун айбига иқрор бўлди.

Ҳукумат АҚШ округ судьяси Ройс Ламбертдан Морган Ллойд учун уч йиллик шартли қамоқ жазосини, шунингдек 40 соатлик жамоат ишлари ўташи ва 500 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлашини кераклигини талаб қилган.

Маълумотларга кўра, тартибсизликлар қарийб 1,5 миллион доллар миқдорида зарар келтирган.