Кристиан Эриксеннинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда

Евро 2020 чемпионатида Дания жамоасининг аъзоси Кристиан Эриксен Финляндияга қарши ўйин пайтида, ўйиннинг биринчи ярмида майдонда ҳушини йўқотиб йиқилиб тушган эди.

Тиббий ходимлар ўйинчига кўрсатган ёрдамлари ҳамда уни ҳушга келтириш учун юрак массажи (CPR) ва дефибрилятордан фойдаланишлари натижа бермагач ўйин тўхтатилган эди.

Футболчи дарҳол касалхонага кўчирилди. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор эканлиги айтилмоқда. Ушбу воқеадан бироз ўтиб UEFA ўйин қайта давом эттирилишини маълум қилди.

Учрашув бошланганда, Финляндия 59 дақиқада Жоэл Поҳанпалонинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди.