Макрон ва Эрдўғон суҳбати режалаштирилганидан узоқроқ давом этди

Франция президенти Эммануел Макрон ўзининг твиттерида Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО саммити олдидан туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан узоқ вақт суҳбатлашганини ёзди.

“НАТО саммитидан олдин мен аниқлик, ҳурмат ва юқори талаблар билан олдинга силжишимиз учун Президент Эрдўғон билан узоқ юзма-юз суҳбатлашдим”, – деб ёзди Макрон твиттерда.

 Франция президенти аввалроқ туркиялик ҳамкасби билан учрашувда НАТОдаги иттифоқчиларнинг хатти-ҳаракатлари қоидаларини, шунингдек, Сурия, Ливия ва Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилмоқчи эканлигини айтган эди.

Шуниси эътиборлики, НАТО саммити душанба куни Брюсселда иттифоқчи давлатлар раҳбарларининг бевосита иштирокида бўлиб ўтади.

Саммитда иттифоқнинг 2030 йилгача бўлган янги стратегик концепцияси, Россия ва Хитой, технологик тараққиётни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, кибер ва космик макондаги таҳдидлар муҳокама қилинади.

Ўз навбатида, Елисей саройи президентлар Эммануел Макрон ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон 14 июнь, душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммити доирасида юзма-юз гаплашиб, режалаштирилганидан узоқроқ вақт давомида гаплашишганини ва улар бунга тайёр эканликларини билдиришди.