McAfee асосчиси ўлимидан олдин хабар қолдирган

McAfee антивирус дастурий таъминот компанияси асосчиси Жон McAfee, Испания қамоқхонасида ўлик ҳолда топилган. У аввалроқ ўз жонига суиқасд қилмоқчи эмаслиги тўғрисида Твиттерда хабар қолдирган.

Чоршанба куни испан газетаси Pais полиция манбаларига таяниб, McAfee Каталониянинг Сан-Эстеве-Сесровирес шаҳарчасидаги қамоқхонада ўз жонига қасд қилганини маълум қилди.

2020 йил 15 октябрда чоп этилган хабарда McAfee ўз жонига қасд қилмоқчи эмаслигини таъкидлаган. У ҳозирда ўз ҳолатидан мамнун эканини ва янги дўстлар орттирганини айтиб ўтган.

Жон, хабарда агар Америка қамоқхонасида вафот этган америкалик Молиячи Жеффрей Эпштейннинг тақдири унга ҳам “ёзилган” бўлса, бу “ўзининг айби эмаслигини” ҳақида гапирган.

McAfee ўтган йили АҚШнинг илтимосига биноан Испанияда ҳибсга олинган, шундан кейин суд уни экстрадиция қилишни маъқуллаган. АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, тадбиркор ўз даромадларини сохта шахсларнинг ҳисобларига йўналтирганлиги сабабли солиқ тўлашдан бўйин товлаган. У Барселонадаги Сан-Эстеве-Сесровирес қамоқхонасида сақланаётган эди.

Июнь ойининг ўрталарида Жон Испания миллий судида гувоҳлик берди. У АҚШда унга қўйилган барча айбловларни инкор этиб, уларнинг “сиёсий табиати” ҳақида гапириб берганди.