MOFLIN – ҳиссиётга эга сунъий робот-ҳайвон

MOFLIN – бу Kickstarter компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган, бутунлай янги концепция асосида яратилган сунъий ақлга асосланган робот уй ҳайвонларидир. У жонли ҳайвонлар сингари ривожланиб борадиган ҳиссий қобилиятларга эга. MOFLIN атрофдаги ҳодисларга жавоб бериш ва ўз ҳис-туйғуларини ифода этиш учун кўп сонли мобил ва овозли комбинацияларидан фойдаланади. Оддий сўзлар билан айтганда, MOFLIN билан инсон ҳудди тирик уй ҳайвонлари билан ўзаро муносабатда бўлаётгандек ҳис қилади.

Табиий ҳиссиётларга эга бўлган ёқимли сунъий интеллектли уй ҳайвонлари нафақат болалар ва катталар каби муайян ёш гуруҳлари учун, балки меҳрибон уй ҳайвонидан тасалли олишга муҳтож бўлган одамлар учун ҳам мўлжалланган. Ушбу роботнинг дастлабки моделларида дастурий таъминотни онлайн равишда янгилаш каби имкониятлар мавжуд эмас, аммо кейинчалик кампания бу борада ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

“Биз MOFLINни ички ҳиссиётлар харитаси орқали ўз ҳис-туйғуларини ривожлантира оладиган ва ифода эта оладиган ҳамда теварак-атрофдаги ўзгаришларни датчиклар орқали таҳлил қиладиган тирик ҳайвонга яқинроқ қилиб ишлаб чиқа олдик. Уларнинг шахсияти атроф-муҳитга ва эгаларининг уларга қандай муносабатда бўлишига боғлиқ равишда ривожланиб боради…” дейилади компания баёнотида

MOFLINни қувват олдириш учун қуш уясига ўхшаш симсиз қувватлаш мосламаси ишлаб чиқилди. MOFLIN тўлиқ қувват олгач, қувватлантириш автоматик равишда тўхтайди. Робот қувват олаётганда, ҳудди тирик ҳайвонлардек ёқимли товушлар чиқариб, турли ҳаракатлар бажаради.