Нур-Султонда карантин кучайтирилди

COVID-19 вирусининг “дельта”-штаммга хос мутацияларининг топилиши муносабати билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда карантин чоралари кучайтирилди.

Мисол сифатида, савдо-тижорат марказлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўконлар ишчи кунларда соат 15:00 гача очиқ бўлади, шанба-якшанба кунлари эса умуман ишламайди.


Ёпиқ хоналари бўлган овқатланиш масканлари соат 7:00-20:00 гача ишлайди, шанба-якшанба кунлари эса ёпиқ бўлиши шарт.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган бозорлар эса 10:00-20:00 оралиғида фаолият кўрсата олади. Дам олиш кунларида уларнинг ҳам фаолиятига чек қўйилди.