Олмония аскарлари Афғонистондан чиқиб кетди

Олмониянинг охирги қўшинлари сешанба куни кечқурун Афғонистондан салкам 20 йилдан кейин чиқиб кетди. Бу ҳақда Олмония Мудоофа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр хабар қилади.

Вазир 150000 нафар аскарларга миннатдорчилик билдирди ва “улар ўз вазифалари билан фахрланишлари мумкин” деди.

Маълумотларга кўра, немис аскарлари Олмонияга Тбилиси орқали Airbus A400M  учоғида қайтган ва улар билан бирга генерал Ансгар Мейер ҳам бўлган.

Жорий йилнинг апрелида НАТО мамлакатдан камида 7000 нафар аскарларни олиб чиқишга рози бўлган эди.

20 йил давомида Афғонистонда тахминан 1100 немис аскари бўлган эди. Улардан 49 нафари бу ерда ҳалок бўлган.