Олмонияда кичик учоқ қулади

Олмонияда ичида икки инсон бўлган кичик учоқнинг қулаб тушиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, иккинчи шахс эса жароҳатланди.

Ҳалокат Ренаня-Палатина вилоятига қарашли Монтабаур қишлоғи яқинларида содир бўлди.

Яраланган киши касалхонага олиб келинди ва шифокорлар унинг оғир аҳволда эканлигини айтишмоқда.

Учоқнинг қулаб тушиш сабаблари борасида тергов ва суриштирув ишлари бошланди.