Ўсиб чиқувчи газетани кўрганмисиз ёҳуд Японияда “Яшил газета” чоп этила бошланди

Япониянинг асосий ҳафталик газеталаридан бири бўлган “The Mainichi” нашриёти “Яшил газета” деб номланган газеталарни чоп эта бошлади. Ўқувчи мутолаа қилиб бўлганидан кейин уни йиртиб ташлаши ва ерга шунчаки ташлаб қўйиши ёки экиб қўйиши мумкин.

Бир мунча вақт ўтгач, газета ердан “ўсиб чиқиш”ни ва гуллашни бошлайди. Ушбу “Яшил газета” қайта ишланган қоғоз, сув ва ўсимликлар ёки гулларнинг уруғларидан иборат.

Бундай экологик ташаббус газета фойдасининг ва тиражининг кўпайишига олиб келди. Оқибатда мамлакат бўйлаб газета кунига тўрт миллиондан ортиқ нусхада сотила бошланди. Сотиш ишларининг жадаллашиши натижасида нашриёт қўшимча равишда 700 минг доллар ёки 80 миллион иенага эга бўлди. “Яшил газета” нинг ишлаб чиқарувчилари мактабларда турли кўргазмали намойишлар ва дарслар ўтиб бермоқдалар ва ўз ихтиролари ҳақида сўзлаб беришяпти.

Газета нашриёти чиқиндиларни қайта ишлаш муаммосини ва атмосферага карбонат ангидрид газларининг ташланишини шу тарзда камайтиришни режа қилган.