Ўз-ўзини даволовчи бетон

Янги кашф этилган бетон қоришмаси пайдо бўлган ёриқларни ямаб, 24 соат давомида ўз-ўзини даволаш қобилиятига эга. Бетон ўзини даволаш учун қуриш жараёнида ажраб чиқувчи карбонат ангидрид газини (CО2) ютиб юборади.

Бетон қуриганда ёрилиб кетиши барчага маълум ва бу кўпинча аралашма нотўғри қуриб, қаттиқлашгандан кейин содир бўлади. Аралашманинг суви буғланади, бу ҳатто плиталарни бир-биридан ажратиб қўйиши ва биноларни таъмирталаб ҳолатга келтириб қўйиши мумкин.

Ўз-ўзини тикловчи янги бетон тури, майда ёриқларнинг катталашиб кетишига йўл қўймайди.

Тадқиқотчилар материални сув билан аралаштиришдан олдин бетон кукунига CА ферментини (ҳужайрадан қонга CО2 ташиб беради) қўшдилар ва бу мўъжизавий натижа берди. Бетонда ёриқ пайдо бўлиши биланоқ, у ҳаводаги CО2 билан боғланишни бошлади. CА ферменти ёриқларни бетонга ўхшаш хусусиятларга эга бўлган калций карбонат кристаллари билан тўлдирди.

Ушбу кашф этилган янги турдаги бетонлар одамларга 80 йилга қадар хизмат кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.