Перуда автобус жарга қулади

Перу пойтахти Лиманинг шимолида жойлашган Ла Либертад минтақасида йўловчи автобус жарга қулаб тушди.

Воқеа Анд тоғларининг Хуамачуко ва Патаз орасидаги 155-километрида жойлашган Балкон дел Диабло (шайтон балкони)  деб аталадиган ҳудудида содир бўлди. Мустақил Ташувчилар Бирлиги Минтақа Бошлиғи Эдит Чуконинг ОАВга берган баёнотига кўра, “200 метрлик жарга қулаган автобусдан 17 ўлик ва 7 ярали инсоннинг чиқарилиб олинганини биламиз. Полиция баёноти ҳали тўлиқ ёзилмади” деб маълумот берилган.

Расмийлар автобуснинг Трухило шаҳридан 30 нафардан кўп йўловчи билан йўлга тушганини ва Патазнинг 100 км. жанубида жойлашган Чиллиага кетаётганини билдиришган.

Перуда ҳаддан ташқари тезлик билан автоуловларни бошқариш, ёмон йўл шароитлари, йўл кўрсаткичларининг етишмаслиги ва расмийларнинг бу соҳани етарли даражада назорат қилмаслиги оқибатида тез-тез авариялар рўй беради. Йўл Вазирлигининг берган маълумотига кўра,2020-йилнинг январь-февраль ойларида мамлакатда 3526 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.