Покистонда бозорда портлаш рўй берди

Покистоннинг Белужистон вилоятидаги бир бозорда газ балонининг портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди. Полиция ўлганлар орасида афғон қочоқларининг ҳам бўлганлигини айтмоқда.

Воқеа Машкел туманидаги йўл четида жойлашган бир бозорда содир бўлди. Портлаш оқибатида бир дўкон ҳам вайрон бўлган. Яраланганлар касалхонага олиб кетилди.