Польша AstraZeneca билан эмлашни тўхтатди

Польша ҳукумати коронавирусга қарши курашда ишлатилиб келинган AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатиш ҳақида қарор олди. Ҳукумат Стратегик Заҳиралар Агентлиги (Rzadowa Agencja Rezerw Strategicznych) нинг берган баёнотига кўра, бу қарор мазкур вакцина билан боғлиқ бўлган тартибсизлик ва олдиндан ташхис қўйишнинг имконсизлиги туфайли олинди.

Польшада ҳозиргача 974 минг киши AstraZeneca билан тўлиқ  эмланган бўлиб, иккинчи марта бу вакцина билан эмланишни кутиб турган инсонлар сони эса тахминан 1 миллион 700 мингдир.

Агентлик заҳираларда мавжуд AstraZeneca вакцинасининг ҳаммасини иккинчи марта айни дорини кутиб турган инсонларга берилишини ҳам таъкидлади.

Польша ҳукумати AstraZenecфирмаси билан ўтган йили 16 миллион доза вакцина олиш борасида шартнома имзолаган эди. Аммо Бош Вазирлик Идораси Раиси ва Ҳукумат Эмлаш Программаси Масъули Михал Дворчзикнинг 24-мартда берган баёнотида бу вакцина билан боғлиқ муаммоларнинг энгаввалдан ҳам мавжуд бўлганлиги, баъзи вакциналарнинг умуман етказилмаганлиги, баъзиларининг эса белгиланган миқдордан анча кўп миқдорда жўнатилганлиги айтилгандир.