Путин-Байден учрашуви сабабли Швейцария ҳаво ҳудудининг бир қисмини ёпади

16 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган Россия-Америка саммити муносабати билан Швейцария ўз ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилишини эълон қилди.

11 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Швейцария Федерал Кенгаши Женевада бўлиб ўтадиган Путин-Байден саммити давомида ҳаво ҳудудидан фойдаланишни чеклашга келишиб олди.

Швейцария ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши 15-17 июнь кунлари амалда бўлади.