Путин: Трамп истеъдодли ва ғайриоддий инсон

Россия президенти Владимир Путин ўзининг собиқ америкалик ҳамкасби Доналд Трампни истеъдодли ва ғайриоддий инсон сифатида таърифлади.

Путин шанба куни матни канал веб-сайтида чоп этилган Американинг “NBC” каналига берган интервюсида шундай деди: “Ҳозиргача мен АҚШнинг собиқ президенти (Доналд) Трамп ниҳоятда ажойиб ва истеъдодли инсон эканига ишонаман, акс ҳолда у Америка Қўшма Штатларининг президенти бўлмаган бўлар эди. У ғайриоддий одам. У сизга ёқиши ёки ёқмаслиги мумкин”.

Россия президенти, шунингдек, Трамп ҳокимиятга келгунига қадар катта сиёсатда бўлмагани, у Америка сиёсий элитасининг авлоди эмаслигини таъкидлади.