Путиннинг Байденга совғаси

Россия президенти Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Жо Байден чоршанба куни Женевадаги учрашуви чоғида совғалар алмашишди, дея маълум қилди Кремл вакили.

Песковнинг айтишича, Путин АҚШ президентига “Хохлома” деб номланувчи анъанавий рус безаклари билан безатилган “Москва” тўпламини берди.

Ўз навбатида, Оқ Уй Байден Путинга қуёш кўзойнаги ва кичик кристал буқа ҳайкалини совға қилгани ҳақида хабар берди.

Чоршанба куни Путин ва Байден Швейцариянинг Женева шаҳрида музокаралар ўтказдилар, натижада Москва ва Вашингтон томонидан “Стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқотлар” бошланиши тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди ва иккала президент ҳам алоҳида матбуот анжуманларини ўтказди.