Қинғир ишнинг қийиғи…

23 йил олдин ёқиб юборилган аёлнинг жонига қасд қилишда айбланаётган шахснинг суд жараёни келаси йил бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, 57 ёшли Стивен Пол Крейг, Сомерсет графлигида жойлашган Уэстон-сьюпер-Мэр шаҳридаги Дельфин майдонида Жаклин Киркга ҳужум қилган.

Кирк хоним 2019 йил август ойида 62 ёшида вафот этди. У 1998 йил 18 апрелда ҳужум қилишлари натижасида жиддий куйиш жароҳатлари олганди.

Пол Крейгнинг жинояти бўйича суд ҳукми жорий йилнинг 24 январь куни ўқилиши белгиланди. У ҳозирда ҳибсда сақланмоқда.

Прокурор Рамин Пакроуннинг айтишича, жаноб Крейг 3 июнь куни Кирк хонимни қасддан ўлдириш жиноятида айбланиб ҳибсга олинган. Крейг иши бўйича навбатдаги суд мажлиси16 август куни бўлиб ўтади.