Қирол Абдулазиз Университети гранти

Саудия Арабистонидаги Қирол Абдулазиз Университетининг 2021 йилги грантини қўлга киритиш учун аризалар қабул қилинишни бошланди. Дунёдаги барча халқаро талабалар Қирол Абдулазиз Университети стипендияларига ариза бериш ҳуқуқига эга. Қирол Абдулазиз Университетининг гранти бакалавр, магистр ва докторлик даражаларида таълим олишни тўлиқ молиялаштиради. Она тилиси инглиз тили бўлмаган талабалар тасдиқланган инглиз тили тестлари натижаларига эга бўлишлари талаб этилади. Грант 2022-2023 ўқув йили учун тақдим этилади.

Қирол Абдулазиз университети магистрлар ва докторантлар учун аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик, гуманитар фанлар, санъат, ахборот технологиялари, бизнес бошқаруви, компьютер муҳандислиги соҳаларини ўз ичига олган барча академик дастурларни таклиф этади.

Грант талабаларнинг ўқиш ва яшаш харажатларни тўлиқ қоплайди.

Қирол Абдулазиз университети (KAU) 1967 йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги давлат университети сифатида ташкил этилган. Time Higher Education ушбу университетни Араб университетлари орасида биринчи ўринда эканлигини таъкидлайди.

Қирол Абдулазиз Университети дунёнинг энг яхши 200 та университетлари қаторига ҳам киритилган.

Қирол Абдулазиз университети гранти тафсилотлари:

  • Университет номи: Қирол Абдулазиз Университети;
  • Илмий даража: бакалавриат, магистратура, докторантура (ПҳД);
  • Грантнинг қамрови: Ўқиш ва яшаш тўлиқ молиялаштирилади;
  • Ким учун: барча халқаро талабалар учун;
  • Грантни тақдим этаётган мамлакат: Саудия Арабистони;
  • Ҳужжатларни юбориш учун сўнгги муддат: йил давомида.