Россияда Телеграм 10 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди

Москванинг Таганский суди “Телеграм” ижтимоий тармоғини Россияда тақиқланган маълумотларни ўчиришни рад этганлиги учун 10 миллион рубл (тахминан 140 минг доллар) миқдорида жаримага тортди.

Москвадаги “Таганский” суди матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, суд 10 июнь куни Россия Маъмурий хатти-ҳаракатлар Кодексининг (13.41) моддаси иккинчи қисмига биноан “Телеграм”ни жаримага тортиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Аввалроқ Россия ОАВ Москвадаги Таганский суди Россияда тақиқланган маълумотларни ўчириб ташламаганлиги учун Твиттерни 3,2 миллион рубл миқдорида жарима солганлиги ҳақида хабар берган эди.

Шуниси эътиборга лойиқки, Таганский суди шу ойда Россия кузатув қўмитаси томонидан тақдим этилган TikTok ва Google компанияларини жаримага тортиш тўғрисидаги протоколларни кўриб чиқади.