Саудиядаги Икки муқаддас масжидда Замзам сувини тарқатадиган ақлли робот ишга тушди

Коронавирус пандемиясининг инқирози муносабати билан Саудия Арабистонидаги Масжидул Ҳаром ва Пайғамбар масжиди ишларининг бош раҳбари Абдурраҳмон Ал-Судайс Замзам сувини тарқатадиган ақлли роботни ишга туширди.

Абдурраҳмон Ал-Судайс, замонавий технологиялар инсониятга хизмат қилиш учун ишлатилаётганини, айниқса, коронавирус пандемияси хатарини эслатиб, “Бу технология Икки муқаддас масжид зиёратчиларининг хавфсизлигини сақлайди”, деб таъкидлади.

Катта масжид ва Масжиди Набавийнинг умумий раҳбари бутун инсоният хизмат қилаётган замонавий илм-фан ва рақамли тараққиёт эришган ютуқларини мақтади. Мазкур одамлар билан робот алоқа қилмасдан пакетларни тарқатади ва зиёратчиларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилмасдан ишлайди.