Шимолий Корея ёрдамга муҳтож

Yonhap News ААнинг Британиянинг нотижорат Development Initiative ташкилотининг берган маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Кореяда 10,9 миллион аҳоли инсонпарварлик ёрдамига муҳтождир.

Берилган статистик маълумотларга қараганда, Шимолий Корея бу борада дунё кўрсаткичида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан аввал эса Яман (24,2 млн), Конго Демократик Республикаси (23,4 млн), Венесуэла (14,3 млн), Афғонистан (14 млн), Сурия (11,7 млн) бордир.

Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий Корея аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун $147 млн. АҚШ доллари керак бўлади.