Швеция Бош вазири истеъфога чиқди

Швеция Бош вазири Стефан Левен мамлакат парламенти Спикерига истеъфога чиқиш бўйича ўз аризасини топширди. У ўтган ҳафта парламент қўллаб-қувватлашини йўқотганидан кейин шундай қарорга келган.

Маҳаллий қонунларга кўра, Левен ярим тунгача ўз раҳбарлигида янги ҳукумат коалициясини яратишга уриниб кўрди, аммо охир-оқибат марказчилар партияси билан ижтимоий-демократлар ўзаро келиша олмадилар.

Левен 1958 йилдан бери ҳукуматига парламент ишончсизлик билдирган биринчи Швеция бош вазири бўлди. Бунинг сабаби сифатида бутун мамлакат бўйлаб уй хўжаликлари харажатларининг ўсиши ва кўчмас мулк нархларининг сезиларли даражада ортгани эканлиги айтилмоқда.

Левен 2014 йилда Швеция ҳукуматини шакллантирган. Тахминларга кўра, мамлакатдаги ҳозирги сиёсий инқироз давом этиши мумкин. Жамоатчилик сўровлари шуни кўрсатмоқдаки, янги ҳукуматни шакллантириш учун чап марказчилар ва ўнг марказчиларнинг имкониятлари тахминан тенг. Шунинг учун, янги коалицияни тез орада шакллантириш учун кафолат деярли йўқ.