Сколтек Университети халқаро грант дастури

Россияда жойлашган Сколкова Технология Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Россияда жойлашган Сколтек Университети хучусий ОТМ бўлиб, у Массачусетс технология институти билан ҳамкорликни йўлга қўйган

Сколтек Университети Университети гранти тафсилотлари:

Университет: Сколтек Университети Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ҳаражатларини тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Россия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: магистратура учун 2021 йил 16 июль, докторанратура учун 2021 йил 1 август.