Сўровнома: Америкаликларнинг учдан бир қисми Байденнинг сайловдаги ғалабасини адолатсиз деб ҳисоблайди

Қўшма Штатларда ўтказилган ижтимоий сўров натижалари шуни кўрсатдики, америкаликларнинг учдан бир қисми сайловларида президент Жо Байденнинг ғалабасини адолатсиз деб билишади.

Бу фикрни Американинг Монмут университети томонидан сўралганларнинг 32 фоизи билдирган.

Ва 61% Байден ҳалол йўл билан ғалаба қозонганлигини айтган, сўровда қатнашганларнинг 7% бу саволга жавоб бермаган.

Сайловни адолатсиз деб ҳисоблаганлар орасида қарийб ярми “олдинга силжиш вақти келди” ва ” бу воқеани унутиш” кераклигини айтган, қолган ярми Байденнинг ғалабасини ҳеч қачон тан олиб бўлмайди, деб айтган.

Сўровнома 9-14 июнь кунлари ўтказилган бўлиб, унда 810 киши иштирок этган.