Сурия қишлоқларида Америка ҳарбийлари қаршиликка учради

Суриянинг Ҳасеке провинцияси шимолидаги Фарфара ва Тел Маҳа қишлоқлари аҳолиси сешанба куни АҚШ ҳарбий хизматчилари патрулининг йўлини тўсиб қўйди. Америкалик ҳарбийлар курд аскарлари гуруҳини кузатиб бораётган эдилар. Сурия телеканалининг хабар беришича, қишлоқ аҳолиси йўлни тўсиб, АҚШ ҳарбий транспорт воситаларини ўз аҳоли пунктлари орқали ўтишига тўсқинлик қилганлар.

Норозилик иштирокчилари америкалик ҳарбийлар ва курд жангчиларига тош отиб, уларни ортга қайтиб кетишга мажбур қилишган. Бир нечта машиналарга зарар етказилган. Намойишчилар “Кетинглар! Ватанимизни оёқ ости қилганларинг етар!” деб намойиш уюштирганлар.

АҚШлик ҳарбийларнинг мамлакатда бўлишига қарши норозилик намойишлари мунтазам равишда бўлиб туради. Кўпинча уларни тарқатиш учун курд жангчилари куч ишлатишга мажбур бўладилар.