Сурияда нисбатан тинчлик пайтида ҳам гуманитар муаммолар кучайиб бораяпти

“Сурияда тўқнашувлар, терроризм ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши давом этмоқда, маҳаллий аҳоли иқтисодий қашшоқлик, уй-жой етишмаслиги, ҳибсга олиниш ва ўғирланишдан азият чекмоқда”, – деди БМТнинг мамлакат бўйича махсус вакили Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида.

“Нисбатан тинчлик даврида ҳам, можаронинг олдинги йиллари билан таққослаганда, Сурия халқининг улкан гуманитар муаммолари ўсиб бораётгани ҳақиқий фожеадир”, – дея таъкидлади Геир Педерсен видеоконференция орқали.

Жаноб Педерсен ҳибсга олинганларни ва ўғирлаб кетилганларни озод қилишни “муҳим устувор вазифа” деб билмоқда ва бедарак йўқолганларни топиш бўйича “амалий чоралар” кўрилиши кераклигини айтиб ўтди.

Қочқинлар ва мажбурий кўчирилганларнинг уйларига қайтишлари учун қулай “хавфсиз, тинч ва нейтрал муҳитни” яратиш учун қадамлар ташланиши керак. Суриялик аёллар ва фуқаролик жамияти иштирокчиларининг сиёсий жараёнларда иштирок этиши яна бир катта мақсад эканлигини белгиланди.

Махсус вакил амалдаги конституция асосида президент бошқаруви бўйича сўров ўтказилаётганини таъкидлади. БМТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича ёрдам координатори Марк Лукок ҳам мамлакат шимоли-шарқидаги сув танқислиги оқибатида келиб чиққан гуманитар вазият ҳақида айтиб ўтди. Фурот дарёсидаги сув сатҳининг пасайиши дарё минтақасида истиқомат қиладиган деярли 5,5 миллион одамга салбий таъсир кўрсатган.

БМТ мулозими аҳолининг 40 фоизини тўйиб овқатланмасликларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Ушбу жиддий муаммога сабаб қилиб озиқ-овқат маҳсулотлари нархларинининг юқори даражада ошганлиги кўрсатилди. Суриялик оилаларнинг қарийб ярмида катталар болалар етарлича овқатланишлари учун камроқ овқат истеъмол қилишмоқда.

2019 йилдан буён БМТ Сурия чегарасидаги жойлашган Рукбан шаҳрига гуманитар ёрдам етказиб беролмаяпти. Мамлакатнинг шимоли-шарқида КОВИД касаллиги аҳолининг 50 фоизини қамраб олгани сабабли зарурий соғлиқни сақлаш таъминотлари етишмаяпти.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёрдам корпуси бошлиғи элчиларга қарата “трансчегаравий операциялар … 3 миллиондан ортиқ одам учун ҳаёт-мамот масаласи” эканлигини таъкидлади. “Биз ушбу кенгашдан аҳоли ҳаёти учун зарурий таъминот занжири узилмаслигини таъминлашларини сўраймиз”, – дея ўз нутқини якунлади у.