Сувсиз олов ўчириш технологияси

Япониянинг “Morita Holdings Corporation” компанияси сувсиз ишлайдиган ва оловни ўчириш учун ишлатиладиган моддаларни ташиб юрмайдиган ёнғин ўчириш ускунаси прототипини ишлаб чиқди. У ёнғинни ўчириш учун азотдан фойдаланади.

Habot-mini деб номланган махсус ёнғин ўчириш машинасининг ўлчамлари жуда кичик бўлиб, у 850х590х50 миллиметрни, оғирлиги эса 50 килони ташкил этади. Олов тиғини синдириш учун машина ҳаводан олинган азотнинг кучли босим остидаги оқими ёрдамидан фойдаланади. Машинада ҳавони сиқувчи ва жамловчи компрессор, шунингдек кислороддан азотни ажратиб олувчи қурилма мавжуд. Кислород қурилмадан ўтганидан сўнг, ҳаводаги кислород миқдори 21 фоиздан 12,5 фоизгача камаяди, аралашмадаги азот улуши эса 78 фоиздан 86,5 фоизгача кўтарилади.

Азот билан бойитилган ингичка кучли ҳаво оқими олов манбасига йўналтирилади. Бундай паст кислородли муҳитда оловнинг ёниши деярли имконсиз, шунинг учун олов дарҳол ўчиб қолади.