Тарихдан бир сабоқ – Руанда

Африка қитъасида жойлашган Руанда давлати дунёда қаҳва етиштирувчи лидер давлатлардан бири ҳисоблансада, ундан олган даромадни ўз халқи кўрмасди.

Руандалик фермерлардан арзонгинага олинган сифатли маҳсулот нархини Вашингтондаги Bretton Woods компанияси белгиларди. 1989-йили АҚШда олинган қарорга кўра Руандалик фермерлар катта зарар кўрди, қаҳва нархи 50%га арзонлашди. Америкалик ишбилармонлар  эса улардан 20 баробар кўп фойда кўраётган эди.

Оқибатда, Руандада иқтисодий инқироз ва очлик бошланди. Хуту ва Тутси қабилалари ўртасида чиққан тўқнашувлар оқибатида 3 ой ичида миллиондан кўп инсон энг ваҳший шаклда қатл этилди, оилалар хонавайрон бўлди. 2 миллион инсон Конго ва Танзанияга қочишга мажбур бўлди.

Руандалик фермерларнинг 70%  қаҳва етиштириш билан шуғулланарди, мамлакат экспортининг 80% ни ҳам қаҳва ташкил қиларди. Ревалюация туфайли энди топган пулларига овқат ололмас даражага келиб қолгандилар. Мамлакат миллий пул бирлиги-франк ҳам ўта қадрсизлашиб кетди.

Инқирознинг асл сабаби маҳаллий халқни қуллик даражасига олиб келган Ғарб компаниялари бўлсада, инсонлар буни тушунмай, бир-бирларининг ёқасига ёпишиб кетишади.

Тарихдан сабоқ олиш ҳаммамиз учун фойдали. Душман кўпинча ичимизда, бир-биримизни гижгижлаб, томоша қилишни яхши кўради.