Тик-Ток юлдузига айланган шер

Камбоджада Хитой фуқароси бир шер билан боғлиқ видеоларни муттасил равишда Тик-Токда пойлашиб бориши натижасида шер расман юлдузга  айланган эди.  Аммо видеолар тобора оммалашиб боргач, давлат расмийлари шерни олиб қўйдилар.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, шер мамлакат пойтахти Пномпендаги бир виллада етиштирилган ва расмийлар уни қўлга олиш операциясини апрель ойида бошлашган экан.

Шерни ушлаб турган Хитой фуқаросига ҳуқуқий жазо берилиши борасида ҳанузгача баёнот берилмади. 18 ойлик, вазни 70 кг. бўлган жонивор эса ваҳший ҳайвонлар учун ажратилган махсус марказга олиб кетилди.

Камбоджа Табиат вазирлиги спикери Нет Пеактра  “Инсонларнинг  камёб ёввойи ҳайвонларни уй ҳайвони сифатида сақлаб боқишга ҳақлари йўқдир”, деди. Ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти эса уй шароитининг ёввойи ҳайвонларга мос эмаслигини таъкидлаб, Тик-Ток юлдузига айлантирилган шернинг кўпак тишлари деб аталадиган ол томондаги тишларининг ва тирноқларининг олинганлигини, бунинг жонивор учун зарарли эканлигини қўшимча қилди.