Тож Маҳал зиёратчиларга қайта очилди

Ҳиндистоннинг таниқли Тож Маҳал зиёратгоҳи бугун, чоршанба куни, ҳанузгача коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинидан азият чекаётган мамлакат, ўз иқтисодиётини тиклаш учун чекловларни тезда олиб ташлаганлиги сабабли, меҳмонларга эшикларини очди.

Бобурий император Шоҳ Жаҳон томонидан шимолий Агра шаҳрида қурилган бу мақбара апрел ойининг бошида Ҳиндистон қатъий ижтимоий изоляция чораларини кўрганида ёпилган эди.

Агра округ судяси Прабху Сингхнинг таъкидлашича, зиёратгоҳ ичида бир вақтда 650 дан зиёд зиёратчи киришига рухсат берилмайди. Зиёратгоҳ одатда ҳар йили етти миллиондан саккиз миллионгача зиёратчиларни қабул қилади, у ерга кунига ўртача 20000 зиёратчи ташриф буюради.

Агра шаҳрини ўз ичига олган Уттар-Прадешда кеча 270 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди ва 56 киши бу касалликдан ўлди. Бу умумий юқумли касалликлар бўйича Ҳиндистоннинг энг ёмон зарар кўрган штатларидан бири.

Ню-Деҳлидаги Қизил Форт ва Қутуб Минар сингари бошқа зиёратгоҳлар чоршанба куни йирик шаҳарларда катта йиғилишлар касаллик юқиши ўсишига олиб келиши хавфига қарамай, меҳмонлар учун қайта очилди.

Бугун, чоршанба куни Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлари шуни кўрсатдики, сўнгги 24 соат ичида 62 224 янги юқиш ҳолатлари қайд этилди, бу аввалги кундан бир оз кўпроқ, аммо май ойида қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан анча паст.