Тўртбурчак тарвузлар

Ўтган асрнинг 60-йилларида Япониянинг Сикоку оролида жойлашган Дзенцудзи шаҳарчасидаги фермерларнинг бошига ташвиш тушади. Ҳосили яхши унмаган фермерлар катта қарзга ботиб қолади ва аҳволни ўнглаш учун харидорларга бирон-бир антиқа маҳсулот тақдим қилишга қарор қилишади. Қишлоқ хўжалик уюшмаси раҳбари Ямосито-сан тўртбурчак тарвуз етиштиришни ўйлаб топади. Фермерлар тарвуз уруғини махсус идиш ичига жойлаштириб парвариш қилиш орқали бундай шаклга эришишади ва бозор ҳам уларни яхши қабул қилади.

1965-йилдан бери Дзенцудзилик фермерлар тўртбурчак тарвуз етиштиришни патентлаб олишган. Улар ўз маҳсулотларига ўзлари нарх белгилаш ҳуқуқига ҳам эгалар. Бир дона тарвуз ўртача 500 АҚШ долларига сотилади.