Трамп АҚШ Вакиллар Палатаси раиси бўлмаслигини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2022 йилги оралиқ сайловларда Вакиллар Палатаси Спикери вазифасини ўташни режалаштирмаганлигини тасдиқлади.

“Одамларнинг бу борада тобора кўпроқ гаплашаётганларини эшитдим … Мен бундай ўйламайман, лекин, албатта, бу ҳақда жуда кўп гаплар бор”, деди у “Real Voice of America”га берган интервюсида.

“Мен Вакиллар Палатасидаги республикачилар партиясининг лидери Кевин Маккарти билан яхши муносабатдаман”, дея қўшимча қилди у.

“Умид қиламизки, биз ҳамма нарсани анъанавий усулда қиламиз”, деб давом этди у.

Америка оммавий ахборот воситаларида аввалроқ “Трамп Конгрессга номзодини илгари суришини истисно этмайди ва агар республикачилар сайловларда ғалаба қозонса, у Спикер лавозимини эгаллаши мумкин”, деган хабарлар тарқалди.