Трамп АҚШдаги 2020 йилги сайловларни 2004 йилги Украина сайловлари билан таққослади

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўтган йилги АҚШ президентлик сайловларини 2004 йилги Украинадаги сайловлар билан таққослаб, демократларни уни сохталаштиришда айблади.

“Филаделфияда овозлар сайловчиларга қараганда кўпроқ эди. Улар сайловчиларнинг фаоллигини Шимолий Корея моделига кўра ташкил этишди “, – деди Трамп Оҳаё штатидаги тарафдорлари олдида чиқиш пайтида.

У қўшимча қилиб деди: “Шунга ўхшаш воқеалар 2004 йилда Украинада бўлиб ўтган. Энди улар бу ерда бўлиб ўтди. Биз буни исботлаймиз”.

АҚШнинг 50 га яқин судлари, шу жумладан, АҚШ Олий суди, Трамп ва унинг тарафдорларининг АҚШ сайловлари натижаларини сохталаштириш ҳақидаги даъволарини рад этди.