Трамп ҳақ экан

Калифорния бу йил ўрмон ёнғинлари эҳтимолини камайтириш учун 33 миллион гектар майдондаги қуриган шоҳ-шаббаларни тозалаш йўлида 500 миллион доллар сарфлайди. Собиқ президент Дональд Трамп 2018 йилда ўрмонларни тозалаш масаласини кун тартибига қўйганда унинг устидан кулишганди.

Эндиликда эса Калифорния штати собиқ президентнинг 33 миллион гектарлик ўрмонларни бошқариладиган ёнғин ёрдамида «сайқаллаш» ва ўрмонзорни тозалаш бўйича режасини қабул қилмоқда. Ушбу  штат амалдорлари бир неча йил олдин собиқ президентнинг ғоясини масхаралаган расмийлардан ҳисобланади.

Трамп 2018 йилда Калифорния штати ўрмонзорларида тез-тез юз берувчи ўрмон ёнғинларининг тарқалишига асосий омил бўладиган чиқиндилар ва қуриган шоҳ-шаббаларни тозалаш таклифи билан чиққанди.

2020 йилнинг август ойига келиб, штатдаги ёнғин мавсуми авжига чиққанида, президентнинг таклифида «жон» борлиги маълум бўлиб қолди.

Ҳозирда Калифорния Трампнинг режасини штат миқёсида амалга оширмоқда. 12 кишидан иборат гуруҳ штатдаги ўрмонларни назорат остидаги ёнғинлар ёрдамида тозаламоқда, қуриган қарағай, қизил дарахт ва бошқа дарахтларнинг шоҳ-шаббалари йиғиб олинмоқда. Ушбу лойиҳа учун 500 миллион доллар ажратилган.

2020 йил Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари пайтида штат бўйлаб тарқалган 9639 та ёнғин ўчоқлари туфайли 31 киши ҳалок бўлган ва 37 киши турли даражада жароҳат олганди.