Туристлар эмланмайди

Абу-Даби расмийлари амирликка келаётган туристларнинг коронавирусга қарши бепул тарзда эмланиши ҳақидаги хабарни рад қилди.

БАА пойтахтининг Фавқулода ҳодисалар, инқирозлар ва табиий офатларни бошқарув қўмитасининг берган хабарига кўра, бепул эмланишдан фақатгина резидентлик ёки туристик визаларининг муддати ўтиб кетган шахсларгина фойдаланиши мумкин.

Бундай қарор пойтахт аҳолисининг коронавирус пандемияси шароитидаги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мавжуд ноодатий шароитларни ҳисобга олган ҳолда олинди. Туристик ва меҳмон визалари ҳали ҳам амалда бўлганлар бепул эмлана олмайдилар. Қисқа муддатли туристик виза олганлар эса икки доз вакцина олишлари мумкиндир.

БАА миллий эмлаш кампанияси бугунгача аҳолининг деярли 90%ни қамраб олди. Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлигининг берган маълумотига кўра, бу мақсадда 4,9 миллион доз вакцина сарфланди.