Туркия Фаластин масаласини адолатли, доимий ва ҳар томонлама ҳал қилишга чақирмоқда

Туркия Миллий Хавфсизлик Кенгаши халқаро ҳамжамиятни “Исроилнинг ҳарбий жиноятлар билан тенг келадиган ҳужумларининг такрорланишига йўл қўймаслик ва Фаластин масаласига адолатли, узоқ муддатли ва кенг қамровли ечим топиш учун ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған раислигида Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича кенгаш томонидан берилган баёнотда, “Фаластин ерларини Исроилнинг ноқонуний босиб олиши ва тинч аҳолини қасддан нишонга олган ғайриинсоний амалиётларини қоралади.

У: “Биз халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг ҳарбий жиноятларга тенг келадиган ҳужумларини такрорламаслик ва Фаластин масаласига адолатли, узоқ муддатли ва кенг қамровли ечим топиш учун зудлик билан ўз мажбуриятларини бажаришга чақирамиз”, деди.