Туркман элчисининг рафиқаси ва қизи Франциядан сиёсий бошпана сўради

Элчи Шухрат Жумаев ва Сардор Бердимуҳамедов

13-май куни француз матбуоти Туркманистоннинг Париждаги элчиси Шуҳрат Жумаевнинг рафиқаси ва қизи полицияга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи устидан шикоят қилгани ҳақида хабар берган эди. Аммо Туркманистон элчихонаси бу хабарни рад қилган.

Куни кеча эса turkmen.news сайти дипломатик доираларга яқин бўлган шахсга таянган ҳолда элчи оиласининг Францияда турмуш ўртоғи томонидан калтакланиш туфайли сиёсий бошпана сўраганлиги ҳақида маълумот берган.

Шуҳрат Жумаев аввалроқ Туркманистоннинг Туркиядаги консули, Арманистон, Хорватиядаги элчиси вазифаларида ишлаб келган. 2019-йили Туркманистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатида тайинланган эди.