Туркманистон Афғонистондан мармар сотиб олади

5-6 июнь кунлари Туркманистон Ташқи Ишлар вазири Рашид Мередов бошчилигидаги туркман делегацияси Афғонистондаги ишчи ташрифини якунлади, деб хабар беради мамлакат Ташқи Ишлар Вазирлигининг расмий сайти.

Томонлар икки давлат чегараси ўртасида қурилаётган халқаро  газ қувурининг ҳолати, электр экспорти ва темирйўллар қурилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Рашид Мередов ва Афғонистон Ташқи Ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар Туркманистонга афғон мармарининг экспорти масаласини ҳам кўриб чиқишди. Музокаралар натижасида экспорт шартномаси имзоланди.

Ҳозирги кунда Туркманистонда Ахал вилоятининг янги маркази ва пойтахт ташқарисидаги Ашхобод-сити қурилишлари олиб борилмоқда. Ҳар икки лойиҳа ҳам салмоқли ҳисобланади.