Туркманистонда от ўғрилари кўпайди

Апрель охири-май бошларидан бошлаб Туркманистоннинг Лабоп вилоятида от ўғрилиги тобора кўпайиб бормоқда.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, ўғирланган отларнинг гўшти арзон-гаровга кафе ва ресторанларга сотилмоқда, от гўшти мол ва қўй гўштларига ралаштириб таомларда ишлатилмоқда.

Канализацион каналлар бўйларида ва овлоқ ерларда одамлар итлар ва шоқоллар ғажиб ташлаган от суякларига дуч келишмоқда.

Фароб туманининг Хожа Кенепси қишлоғи яшовчилари от ўғрилари борасида бир неча бор полиция ва прокуратурага мурожаат қилиб, ҳеч қандай натижага эриша олишмади.

Туркманлар учун от муқаддас ҳайвон ҳисобланади ва гўшти овқатга ишлатилмайди. Одатда улар пойга ҳайвони ҳисобланади, зотсиз отлар устида чўпонлар пода боқишади.