Виктория Веллингтон Университети халқаро грант дастури

Янги Зеландияда жойлашган Виктория Веллингтон Университетининг 2021-2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Университет томонидан тақдим қилинаётган Тонгарейва (Tongarewa) гранти бакалавриат ва магистратура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

Грантга ариза топширгунга қадар бўлган таълимни аъло баҳоларга тамомлаган талабалар бакалавриатнинг биринчи йилига ўқишга киргач 10000 долларлик (NZ) 10 та грантлардан бирига ҳамда магистратура даражасига қабул қилинган талабалар эса 5000 долларлик (NZ) 9 та грантларнинг бирига ариза топширишлари мумкин бўлади. Грант номзод университетга ўқишга қабул қилинганидан сўнг, ўқиш ҳаражатларини тўлаш орқали тақдим қилинади.

Янги Зеландияда жойлашган Виктория Веллингтон Университети 1897 йилда ташкил топган

Университет World University Rankings халқаро рейтингида 215 ўринга муносиб кўрилган.

Виктория Веллингтон Университети гранти тафсилотлари:

Университет: Виктория Веллингтон Университети;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура;

Грант миқдори: ўқиш ҳаражатлари тўлаб берилади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Янги Зеландия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 сентябр.