Хитой электромобили Tesla Model 3 дан машҳурликда ўзиб кетди

Wuling Hongguang Mini ихчам электр автомобилининг нархи 4500 доллардан бошланади. Ҳозирда у машҳурликда Тесла Модель 3 дан ўзиб кетди. Ушбу транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи Хитойл компанияси 2022 йилда 1,2 миллион дона шундай ихчам ва арзон электр транспорт воситаларини бозорга чиқаришни режалаштирмоқда.

Қўшма корхона акциядорлари SAIC Motor (50,1 %), Guangxi Automobile (5,9 %) ва General Motors нинг Хитойнинг бўлинмаси (44%) ҳисобланади.

Wuling Hongguang Mini электр автомобилининг дизайн хусусиятлари аёлларга жуда ёқиб қолди, чунки ҳаридларнинг учдан икки қисми ёш аёллар томонидан амалга оширилмоқда.

Бир марталик қувват заҳираси билан 100 км масофани босиб ўтиш қобилиятига эга бўлган электромашина нархи қўшимча қулайликларига қараб 4500-6000 доллар қийматда баҳоланмоқда.

Умуман олганда, ишлаб чиқарувчи ўтган йили 1,6 миллион дона автомобилни турли хил комплектацияларда тақдим этган.

Wuling Hongguang Mini нинг машҳурлиги Хитой бозорига электр транспорт воситаларининг кириб боришини янада жадаллаштирди.