Хитойлик вирусолог: Доктор Антони Фауси кўп нарсадан хабардор эди

Хитойлик вирусологнинг сўзларига кўра, Фаусининг электрон почтасидаги хабарлар унинг Вуҳан лабораториясидан “қочган” вирус ҳақидаги даъволарини “тасдиқлайди”.

Доктор Ли Мен Ян биринчилардан бўлиб янги пайдо бўлган коронавирусни тадқиқ қилган ва яширинишга мажбур бўлганлиги учун маълумотларни очиқламаган.

Эндиликда, халқаро экспертлар гуруҳи ниҳоят унинг Вуҳан лабораториясидан сизиб чиққан вирус назариясига эътибор қаратганларидан фойдаланиб, олим Newsmax каналига Фаусининг электрон почтасида вирус бўйича “кўп фойдали маълумотлар” мавжудлигини айтди. Ян Фаусининг оммага маълум қилганидан кўпроқ маълумотга эгалигини билдирди.

“Улар менинг ишимни бошиданоқ текшириб, … нима бўлганини аниқлашди, лекин улар Хитой Коммунистик партияси ва ўз манфаатлари учун воқеликни яширинишни афзал кўришди”, – деди Ян шу ҳафта чоп этилган ҳужжатларида.

Доктор Ли Фаусининг “буларнинг ҳаммасидан хабардорлигини”, “лабораторияда вирус бўйича тажрибалар ўтказилаётганини билганини” таъкидлайди.

Хабарларга кўра, Ян коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида ўтган йили иккита, бу йил эса битта ҳисобот чоп этган. 31 март куни чоп этилган энг сўнгги ҳисоботида у КОВИД-19 “Хитой Коммунистик партиясининг биологик қуроллар дастури маҳсулоти” эканлигини ва уни яратишда нафақат КП олимлари, балки хориждаги баъзи олимлар ва ташкилотлар ҳам “жалб қилинган”ини таъкидлади.